АҚШнинг Нью-Жерси штати Принстон шаҳрида полиция Panera Bread ресторанига яшириниб олган қуролланган эркакни отиб ташлади, деб хабар беради «ТАСС».
Отишма оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Қуролланган шахс Принстон университети ёнида жойлашган ресторан ичида беш соат бўлиб турган. Эркак нима сабабдан айнан ресторанга бекиниб олгани номаълум. Полициянинг у билан олиб борган музокаралари муваффақиятсиз якунланди. Шундан сўнг эркакка қарата ўт очилган.
Отишма сабабли университет корпуслари ичидаги кишилар эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)