Бразилиянинг Пантанал маҳаллий ҳудудини каноэда айланиб юрган туристлар улкан чумолихўр ва ягуарнинг учрашувини тасвирга олишга муваффақ бўлди, деб хабар берди National Geographic.
Мазкур ҳудуд ўзининг ноёб ўсимликлари ва турфа ҳайвонот олами билан машҳур: бу ерда қушларнинг 1000 тан ортиқ тури, балиқларнинг 400, сут эмизувчиларнинг 300, рептилияларнинг 480 ҳамда умуртқасизларнинг 9000 мингдан ортиқ турини учратиш мумкин.
Ягуар сув ичгани келган улкан чумолихўрга орқадан ҳужум уюштирмоқчи бўлди, бироқ улгурмади: чумолихўр ортига ўгирилди ва ов шу жойида якунланди. Чумолихўрнинг йириклигидан қўрқиб кетган ягуарда унинг кетишини кузатиб туришдан бошқа имкон қолмади.
Улкан чумолихўрлар танасининг узунлиги 217 сантиметрга, оғирлиги эса 40 килограммгача етиши мумкин. Унинг тишлари йўқ, шунга қарамай кучли панжалари анча-мунча йирқичга жиддий зарар етказишга қодир.
Изоҳ (0)