АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари уни Россия президенти Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклашдан қайтаришга уринган, деб ёзади «Газета.ru».
The Washington Post манбаларига таяниб хабар қилишича, Трамп маслаҳатчилари фикрини эътиборсиз қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путинни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади. Трамп Путин билан, жумладан, Давлат департаменти раҳбариятидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Россия ва АҚШ алоқаларининг истиқболини муҳокама қилди.
Аввалроқ эса Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табрикламоқчи эмаслиги, унинг кун тартибида ушбу муносабат билан телефон қўнғироғи режалаштирилмагани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)