Facebook компанияси устида АҚШ судига даъво аризаси тақдим этилди. Бунга Британиянинг Cambridge Analytica компанияси билан юзага келган можаро сабаб бўлгани айтилмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
Даъво аризаси Фан Юан исмли инвестор томонидан, шунингдек, Facebook’ка сармоя киритиб, молиявий зарар кўрган шахслар томонидан тақдим этилди. Сўнгги икки кун ичида компания акциялари 7 фоизга тушиб кетди.
Даъво аризасида кўрсатилишича, компания инвесторларга йўқотилган маблағ зарарини қоплаш йўлида компенсация тўлаши даркор, бироқ айнан қанча маблағ ҳақида гап кетаётгани аниқланмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cambridge Analytica компанияси Facebook ижтимоий тармоғининг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини шахсий маълумотларини тўплаб сайловчиларнинг сиёсий имтиёзларини таҳлил қилиш алгоритмини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)