АҚШ ва Жанубий Корея биргаликда Корея яриморолида ўтказаётган ўқув-машғулотларини давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, Шимолий Корея қуролли кучлари ўқув машғулотларнинг ўтказилаётгани ҳақида огоҳлантирилган.
Корея яриморолидаги ўқув-машғулотлари 1 апрелдан бошланади. Уларнинг ўтказилиши Пхёнчханда бўлиб ўтган Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари сабаб вақтинча тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)