АҚШ президентининг ўғли кичик Дональд Трамп ўз рафиқаси Ванесса билан пул сабабли ажрашмоқда. Бу ҳақда New York Post нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларига кўра, Ванесса турмуш ўртоғи унга нисабатан «иккинчи даражали одам»га муомала қилгандек қарагани ҳамда жуда чекланган бюджет билан таъминлаб турганлиги сабаб ажрашишга ариза берган.
Унинг дўсларини сўзларига қараганда, Ванесса бир неча бор онасига пул сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Аввалроқ, ажрашишга Дональднинг сўнгги пайтларда асосий вақтини саёҳатларда ўтказиши, кўпинча рафиқасини болалар билан ёлғиз қолдираётгани сабаб бўлгани айтилганди.
Изоҳ (0)