Дубайда бўлиб ўтган дунёнинг йил ўқитувчиси танловида британиялик Андриа Зафираку ғолиб чиқди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
39 ёшли Зафираку Лондон шимоли-ғарбидаги Альпертон шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабида санъат ва тўқимачиликдан дарс беради. У ўзининг асосан қашшоқ оилалар фарзандлари бўлган ўқувчиларини 35 тилда қутлай олади.
«Уларнинг бари — болаларим. Ишим синфдан чиқишим билан якунланмайди, менга уларнинг ҳаёти ҳам қизиқ», — дейди муаллима.
Танловда 170 давлатдан келган минглаб ўқитувчи иштирок этди. Улардан 10 нафари саралаб олинди. «Дунёдаги энг яхши ўқитувчи» мукофоти ташаббускори миллиардер Санни Варки фонди бўлиб, ғолиб 1 миллион доллар миқдоридаги чек эгасига айланади.
Изоҳ (0)