Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР ва АҚШ музокаралари олдидан Корея ярим оролини денуклеаризация қилиш бўйича келишувга амал қилишга ваъда берганини маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Унинг ваъдаси жуда қимматли, чунки бу борадаги таклиф илк марта Шимолий Корея етакчисидан чиқмоқда», — дейди вазир.
Унинг қайд этишича, халқаро ҳамжамият АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ким Чен Ин билан учрашишга бунчалик тез қарор қабул қилганидан ҳайратга тушган.
Вазирнинг айтишича, мазкур ўта қатъиятли қарор Трампнинг муаммони биттада ва умрбод ҳал қилишни режалаштираётганини билдиради.
Изоҳ (0)