Украинада Су-25 ҳужумчи самолётининг 29 ёшли учувчиси Владислав Волошин ўз жонига қасд қилди, деб ёзади Meduza. Уни Россияда Донбассда уриб туширилган Малайзия «Boing»ига ҳужум қилганликда айблашган эди.
Николаев вилояти полицияси расмий хабарида коммунал корхоналардан бирининг директори вазифасини бажарувчи ўзини ўлдирганлиги айтилади, унинг исм-шарифи келтирилмаган.
Владислав Волошин Донбассдаги Украина ҳарбий операциясида қатнашган. У 33 та жанговар парвозни амалга ошириб, «Жасорат учун» ордени билан тақдирланган.
Аввалроқ Донецк яқинидаги «Boing» ҳалокати иши бўйича халқаро текширув гуруҳи самолёт Украинага Россия ҳудудидан етиб келган «Бук» зенит-ракетали мажмуадан уриб туширилган, деган хулосага келганди. Экспертлар фикрича, Су-25 «Boing»ни уриб туширган бўлиши мумкин эмас, чунки у учган баландликка ҳужумчи самолёт кўтарила олмасди.
Изоҳ (0)