• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис сенатори: қайси урф-одатимизга кўра, бир умр йиққанимизни бир кунда сочамиз?

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Мирзахмат Шаимов «пул топиб, ақл топмаган, маънавий савияси паст» мансабдорлар ҳақида фикр билдирди, деб ёзади ЎзА.
    Кейинги пайтларда тўйлар, оилавий тантаналар ва ҳатто марҳумлар хотирасига бағишланган маросимларни ўтказишда ҳам шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, атрофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби салбий иллатлар илдиз отиб кетаётганинг гувоҳи бўляпмиз. Кўра-била туриб, ўшанақа «Ким ўзарга» қилинаётган тўй-у маросимларнинг бир четида ўтириб, «Роса йиғинган экан-а, баракатопкур, аямай сочди-я», деган мақтовни ҳеч уялмай қистириб қўямиз, дейилади мақолада.

    Йиллар ўтса-да, замон ўзгариб бораётган бўлса-да, миллий тараққиётимизга катта тўсиқ ва ғов бўлиб келаётган бу каби иллатларга барҳам бериш, тўй-маъракаларни ихчам, замонавий кўринишда ўтказиш ўрнига, тўйдан олдин ва кейин бўладиган керакли-кераксиз тадбирларни ўйлаб топиш, дабдабабозлик қилиб, ҳаддан зиёд исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳолатлари тобора кучаймоқда.

    Пул топиб ақл топмаган, маънавий савияси паст айрим кимсалар, айниқса, оёғи ердан узилган баъзи мансабдорлар бу борада ахлоқ-одоб мезонларини унутиб, ўзларининг жамиятдаги мавқеини, бойлигини кўрсатиб қўйиш каби худбин мақсадларини амалга оширмоқда.

    Энг ёмони, бундай ҳолатлар ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётир. Уларда ҳалол меҳнатга нисбатан беписанд муносабат ва енгил-елпи ҳаёт кечириш, манманликка интилишнинг кучайишига сабаб бўлмоқда, деб қайд этади сенатор.

    Қизларимизга бўлган муносабат куёв томонга қилинган сарпо-суруқлару мебелларга қараб ўлчанаётгани, кўпинча фақат шунга оила пойдевори, тамал тоши сифатида қаралаётгани сизни ташвишлантирмайдими? Энди айтинг-чи, қиз томоннинг мебел қилиши қайси урф-одатимизга тўғри келади? Нега жондан азиз дилбандимизни турмушга бергач ҳам «Уни олиб бериш керак!», «Буни етказиб бериш керак!» деган янгича иллатлардан қутулолмаймиз? Нима, қизни келин қилиб узатган жойимиз, яъни қудаларимиз жондан азиз жигарбандимизнинг қадрини ана шу мебел-у латта-путталар билан ўлчайдими?!

    Мирзахмат Шаимовнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда қиз узатаётганлар куёв томонидан қўйилаётган қатъий талаблар билан ҳисоблашишга мажбур бўлмоқда. Келиннинг сепида келадиган мебеллар ўзимизники эмас, чет элники бўлсин. Куёв аталмишнинг бош-оёқ сарпоси, албатта, хорижники бўлиши шарт. Ҳатто ҳали тузукроқ танишиб улгурмаган «қуда бўлмиш"нинг «пасткаш»лиги-ю «қурумсоқ»лиги етти маҳаллага достон бўлади, қўяди. Ахир, эр томоннинг ор-номуси кучлироқ бўлиши керак эмасми? Келин томондан сандиқсифат қутиларда келган, йилнинг тўрт фаслига мос кийимлар-у мебеллар устига ўтирволиб, «Мен шу уйнинг эркагиман» дейишдан қачон уяласиз, э кўксига «Мен йигитман!» деб юрган қадрли ўғилларимиз?!

    Нега? Нима учун? Қайси тамойил-у, қайси урф-одатимизга кўра, бир умр йиққанимизни бир кунда сочамиз?!

    Мени кечиришсин-у, аммо маросимларимизнинг шундай тус олишида янги-янги, минталитетимизга мутлақо хос бўлмаган «удумлар»ни ўйлаб топаётган, ҳар биримиз учун мўътабар бўлган аёлларимиз айбдор эмасмикан?! — дейди сенатор.

    Энди бир ўйлаб кўрайлик-чи, ойига ўртача 2 миллион сўм даромад қилиб, 1 миллион сўмини орттириб қўйиш имкониятига эга ўртаҳол оила 2 нафар фарзандини уйлантириш ёки 2 қизини узатиш учун неча йил давомида тер тўкиб меҳнат қилиши лозим? Бунга имконияти етмаганлар-чи? Улар нима қилишсин?!

    Меҳмонлар сони тўй соҳибининг обрў-эътиборини белгиловчи мезонга айланган чоғи, қўшни маҳаллаларнинг таниш-нотаниш аҳлини шодиёнага чорлаш одат тусига кирди. «Элдан чиқмаслик» таомилига риоя қилишга мажбур бўлган оддий оилалар учун бу урф-одатлар жуда қимматга тушаяпти.

    Тўғри, икки томон ўзаро келишиб, «бор товоғим – кел товоғим» ақидаларига нуқта қўйиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. Бироқ бу ўнта оиладан биттасига тўғри келишини инобатга олсак, иллат илдиз оца отаяптики, асло камайгани йўқ?!

    Ахир, ана шу ортиқча дабдабабозликка сарфланаётган маблағлар хайрли ишларга йўналтирилса, қандай соз бўларди. Шундай экан, мамлакатимиз жамоат ташкилотлари фаолларининг мурожаатига қулоқ тутиш, амал қилиш, қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиз, қалб амримиз эмасми? Маҳалла оқсоқоллари тўй-у маросимларимизга чуқурроқ аралашишса, эркакларимиз ҳам «Ҳа, энди эл қилганини қилаяпмиз-да!» дея сарф-харажат жиловини «янгича урф»ларни ўйлаб топаётган аёлларимизга бериб қўймай, нуроний отахон-у онажонлар, маҳалла-кўй билан бамаслаҳат иш қилишса, ёмон бўлмасди. Бир кунлик сохта обрў орттириб, йиллаб қарз тўлаб юрмасди. Кенгашли тўй тарқамас, дейишади, келинг яна бир карра бу ҳақда чуқурроқ ўйлаб кўрайлик, деб хулоса қилади сенатор.

    18.03.2018, 10:14   Изоҳ (0)   71207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ҳукумати юқори лавозимидаги мулозимларидан бири илк бор «Америка овози»га интервью берди

    18.03.2018, 09:28

    Тошкент МУМни таъмирлаш ва раҳбариятига хорижлик менежерларни жалб қилиш режалаштирилмоқда

    18.03.2018, 09:21

    Халқ таълими вазири ўринбосари самарқандлик 23 ёшли ўқитувчининг ўлими ҳақида: «Бас, етар! Ўқитувчиларни тинч қўйинг»

    18.03.2018, 09:10

    Фарғонада рўй берган ЙТҲда 37 яшар аёл ва унинг 17 ёшли ўғли ҳалок бўлди

    18.03.2018, 09:07

    Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

    18.03.2018, 08:20

    Ўзбекистонда 1 апрелдан табиий газ тарифлари 10 фоизга ошади

    18.03.2018, 07:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.