АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашувининг ташкилий ишлари билан давлат департаменти эмас, асосан марказий разведка бошқармаси шуғулланмоқда, деб хабар беради «Корреспондент».
Қайд этилишича, бошқарма ходимлари ёпиқ каналлар бўйича алоқалар ва режалаштириш жараёни учун жавобгар ҳисобланади.
Учрашувга давлат департаменти эмас, марказий разведка бошқармаси шуғулланаётгани бошқарма директори Майк Помпеонинг таъсир доираси кенгаяётгани билан изоҳланади. Президент Дональд Трамп Помпеонинг номзодини Рекс Тиллерсоннинг ўрнига давлат котиби лавозимига илгари сурди. Бу эса Дональд Трамп давлат департаментида ўзгариш қилишга нима учун айнан ҳозир қарор қилганини қисман изоҳлайди.
Трамп дипломатлар раҳбарининг КХДРга нисбатан фикрлари ўзиники билан ўхшаш бўлишини истайди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)