Афғонистон шимоли-ғарбидаги Жузжон вилоятида ИШИДнинг 35 нафар аъзоси ўлдирилди, 13 нафар жангари асирликка олинди. Бу ҳақда мамлакат армиясининг 209-корпуси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Хабарда ўлдирилган жангарилардан 7 нафари ўзбекистонлик эканлиги билдирилган.
Матбуот хизматига кўра, вилоятнинг Дарзоб ва Қўштепа туманларидаги жангарилар марраларига 17 март, шанба куни 4 марта авиазарба берилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)