Филиппиннинг Булакан вилояти Пларидел шаҳарчасидаги турар жой мавзесида енгил моторли Piper PA-23 Apache самолёти қулади. «Коммерсантъ» хабарига кўра, авиаҳалокат оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.
Қурбонларнинг беш нафари самолёт бортида бўлган, яна беш киши эса устига самолёт қулаган бино ичида бўлган. Уларнинг уч нафари вояга етмаган шахс экани айтилмоқда.
Хабар беришларича, Пларидел — Лаоаг йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган самолёт ҳаво кўтарилганидан кўп ўтмай қулаган.
Филиппин фуқаро авиацияси ташкилотидан маълум қилишларича, самолёт Lite Air Express авиакомпаниясига тегишли эди. Жорий ҳодиса бўйича суриштирув сабаб, авиакомпания рейслари тўхтатилди.
Изоҳ (0)