Россияда президентлик сайловларида овоз бериш бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Биринчи бўлиб Чукотка автоном округи ва Камчатка ўлкасида сайлов участкалари очилди. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади.
Жами 97 мингдан ошиқ сайлов участкаси очилди, улардан 400 дан кўпи хорижда жойлашган. Овоз бериш жараёнини 109 давлатдан келган 1500 нафарга яқин кузатувчи кузатиб боради.
Россия президенти лавозимига 8 киши даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин ҳам бор.
Изоҳ (0)