Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда АҚШ, Буюк Британия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг махсус хизматлари фаолият юритишини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Лавровнинг қайд этишича, Россия Сурия ҳудудида хорижий қуролли кучларнинг ноқонуний фаолият юритишини қоралайди.
«Америка коалицияси БМТ устави ва халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан ноқонунийдир», — дейди Лавров.
Вазир шунингдек, «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳи Шарқий Гутани ўз назоратига олгани ва ҳудуддаги бошқа гуруҳларни ўзига бўйсиндирганини маълум қилди.
Суриянинг бўлиниш эҳтимоли ҳақида Лавров бу режалар «ўзаро мувофиқ бўлиши кераклигини» айтади.
Изоҳ (0)