Абраж ал-Байт миноралари жойлашган жойи туфайли Маккадаги энг кўзга кўринган бинолар ҳисобланади, деб ёзади «Islam-today.ru». Улар Каъба жойлашган ал-Ҳарам масжиди кириш қисмининг рўпарасида қурилган.
Мажмуанинг меҳмонхона вазифасини бажарувчи энг баланд минораси ҳар йили Маккага ҳаж сафарини амалга оширадиган беш миллиондан ортиқ зиёратчининг 100 мингга яқинини турар жой билан таъминлайди.
Осмонўпар биноларнинг энг баланди — Қироллик соат минораси 601 метр баландликка эга.
Видеода ушбу соат минорасидаги соатнинг биринчи марта чарақлаб ёниши акс этган.
Изоҳ (0)