Урганч шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган, Б.Б. уйига беминнат етказиб берилаётган табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланди, аммо уларнинг ҳақини тўлашдан бўйин товлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими ходимларининг бир неча бор огоҳлантириши ўз самарасини бермади. Истеъмолчини тармоқдан ажратмоқчи бўлган МИБ ходимлари хонадон соҳибининг қаршилигига учради. Истеъмолчи уларни ҳақоратлаб, куч ишлатишга уринди.
Коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлашга уринган ушбу шахсга нисбатан МИБ ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига қаршилик кўрсатганлиги боис жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)