Россия давлат тиббиёт университети мутахассиси Михаил Полуэктовнинг таъкидлашича, уйқусизликнинг асосий иккита тури мавжуд: стресс ҳолатида юзага келадиган ўткир тури кўпинча унинг сабаблари бартараф бўлиши билан йўқолади. Хроник уйқусизлик эса аҳолининг 10 фоизида учрайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Экспертнинг сўзларига кўра, у сутка давомида бир неча марта қисқа муддатга уйқуга кетиш, яъни полифазали уйқу устида иш олиб бормоқда. Полифазали уйқунинг энг қулай шакли икки мартали уйқу — бир марта узоқ муддатли ва бир марта қисқа муддатли ҳисобланади. Маълум бўлишича, тушки вақтдан кейинги бир марталик уйқу меҳнат унумдорлигини оширади.
Экспертнинг фикрича, одам уйқуси XIX асрдан бошлаб сезиларли даражада қисқарган. Бунга «Эдиссон эффекти» деб аталувчи сунъий ёруғликнинг яратилгани сабаб бўлган. Мутахассиснинг таъкидлашича, гаджетлар одам уйқусига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди, фақатгина уйқу учун ажратилган вақтни олади. Катталарга уйқудан бир соат, болаларга эса икки соат олдин фаол иш билан шуғулланмаслик тавсия қилинади.
Изоҳ (0)