Россиялик ва хорижлик олимлар биринчи марта жумбоқли ёриқтишлиларнинг ДНКсини очди. Уларнинг Ерда динозаврлар билан бирга яшагани тасдиқланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг аниқлашича, ёриқтишлилар Ерда бундан тахминан 73 миллион йил аввал яшаган. Уларнинг аждодлари динозаврларни йўқ қилган метеорит тушишидан омон қолган.
Ёриқтишлилар ўрдакбурунлар ва ерқазарларнинг баъзи турлари қаторида ўлжасини заҳарли тишлари билан ўлдиришга қодир бўлган Ердаги ягона сутемизувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)