Наманганга Наврўз байрами кунлари 5 тонналик сумалак тайёрлаш учун Олмалиқдан улкан ўчоқ-қозон келтирилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 20—21 март кунлари илк бор «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар фестивали ўтказилади.
Фестивальда 5 тонналик сумалак тайёрлашга ҳозирлик кўрилиб, бунинг учун ишлатиладиган масаллиқлар тайёрланмоқда. Уни пиширишга 25 нафар онахон жалб этилади.
Сумалак Наманганга фестивалга келадиган меҳмонлар, шунингдек, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)