Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги шосседа фаластинлик йигит автомобилида Исроил армияси аскарлари гуруҳига бориб урилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва яна икки киши жароҳат олди. Жабрланганлар вертолётда Петах-Тиква шаҳридаги тиббий марказга етказилди. Улардан бири оғир ҳолатда, иккинчиси ўрта даражада жароҳат олган.
The Jerusalem Post нашрига кўра, ҳужум қилган шахс — 26 ёшли фаластинлик воқеа жойидан яширинди, бироқ кўп ўтмай қўлга олинди. У енгил яраланди ва сўроқдан сўнг касалхонага етказилди.
Исроил мудофаа армияси мазкур ҳодисани теракт деб баҳолади. Ҳайдовчи йўлда аскарларни кўриб, машинасини қасддан улар томонга бурган.
Изоҳ (0)