Евроиттифоқ кенгаши Сурияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақидаги қарорни янглишиб муддатидан олдин эълон қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков билдирди, дея хабар беради «РИА Новости».
Генерал-майорга кўра, Евроиттифоқ сайтида 15 март куни Тинч аҳолига қарши кимёвий ҳужумлар туфайли Сурияга қарши янги санкциялар киритиш тўғрисидаги баёнот жойлаштирилди. Бироқ унга 15 эмас, балки Брюсселда Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтадиган сана — 19 март қўйилганди.
«Мазкур баёнотни Евроиттифоқ кенгаши матбуот хизмати ходимлари, албатта, олиб ташлади. Фақат бир нарса тушунарсиз: Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари 19 март кунги учрашувда энди қандай овоз беради?» — таажжубланди Конашенков.
Изоҳ (0)