Ҳиндистонга сафарини амалга ошираётган АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон қўли синиб, касалхонага тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Goyal Hospital хусусий клиникаси ходимига кўра, 70 ёшли сиёсатчи Ражастан штатининг Жодхпур шаҳрида тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шифокорлар Клинтон дунёдаги энг йирик хусусий қароргоҳлардан бири — Умайд-Бхавандаги меҳмонхона ваннахонасида тойиб кетганини билдирмоқда.
«Биз компьютер томографиясини ўтказдик, рентген суратларини олдик ва қўлнинг билак қисмида синиш борлигини аниқладик. Мижозга бир неча кун дам олиш, шунингдек, эластик бинт қўйиш тавсия этилди», — деди клиника ходими.
Изоҳ (0)