Аннексияга қадар Қрим гўёки «ташландиқ ҳудуд» бўлган. Бу ҳақда Россия Федерациясининг БМТ ҳузуридаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский Хавфсизлик кенгашининг 15 март куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, қримликларни Украина фуқаролигидан халос бўлишга Украина расмийларининг ўзи ундаган.
«Қрим Украина таркибида ташландиқ ҳудуд эди», — дея таъкидлади Россия вакили.
У тўрт йил давомида яриморолда сезиларли даражада олдинга силжиш юз берганлиги, иш ҳақи ва пенсиялар кўтарилганлиги, жиноятчилик даражаси пасайганлиги, Қрим кўприги қурилиши деярли якунланганлигини таъкидлади.
«Биз ҳимояга айландик ва 2,5 миллион кишининг ҳаётини қутқариб қолдик», — деди Полянский. «Қримнинг босиб олинганлиги ҳақида ҳар қанча гапириш мумкин, бироқ бундай бўлмаган», — дея таъкидлади Россия вакили.
Изоҳ (0)