Филиппин ҳукумати «Контрабанда транспорт воситаларини оммавий равишда йўқ қилиш» дастури доирасида 14 дона автомобилни металломга айлантирди. Улар Кагаян провинциясидаги Порту Айрин шаҳрида бульдозерлар ёрдамида текислаб ташланди, деб хабар берди «Мотор».
Йўқ қилинган машиналар орасида Maserati Quattroporte, BMW B12 Alpina, Porsche 911 GT3, BMW Z1, Opel Manta, Renault R5 va Mercedes-Benz G-Class’нинг икки эшикли версияси ҳам бор эди. Автомобиллар мамлакатга Жанубий Корея ва Япониядан 2014 йилда ноқонуний равишда олиб кирилган. Уларнинг умумий қиймати 535 минг доллардан ошиқроқни ташкил этади.
https://www.facebook.com/rtvmalacanang/videos/417518805374266/
Асосий машиналардан сўнг яна 841 та транспорт воситаси йўқ қилинган.
Жорий йилнинг февраль ойида Филиппин божхона назорати бюросининг 116 йиллигини нишонлаш арафасида ҳукумат 1,2 миллион долларлик машиналарни темир-терсакка айлантирди. Мамлакат президенти Родриго Дутертенинг фармонига асосан улар металлом сотиб олувчиларга топширилган.
Изоҳ (0)