Пиёз ортилган DAF юк машинаси уйга бориб урилди ва ағдарилиб кетди. Ҳодиса Украинанинг Николаев шаҳрида 14 март куни юз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у светофорнинг қизил чироғига тўхтамоқчи бўлиб тормоз педалини босганда, тормоз ишламай қолган. Бошқа автомобилларга урилмаслик учун у рулни кескин равишда чапга бурган. Юк машинаси уйга бориб урилган ва ағдарилиб кетган. Машинанинг тиркамасига 20 тонна пиёз ортилган эди.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автомобиль ва уйга жиддий зарар етган. Юкнинг эгаси ҳодиса жойига бошқа автомобиль юборган ва пиёз унга ортилган.
Изоҳ (0)