Жорий йилнинг 5 мартидан 11 мартигача бўлган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржасининг онлайн аукционлари орқали 33 та автомобиль рақам белгилари сотилди. Бу ҳақда биржа махсус ахборот портали хабар бермоқда. Булардан 28 таси жисмоний шахсларга, 5 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 409 миллион сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 64 фоизи олий тоифадаги авторақамлар ҳиссасига тўғри келди, 21% битимлар 2-тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилди.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 33 фоизга етди. Кейинги ўринда Фарғона вилояти – 18%, учинчи ўринда эса Андижон ва Самарқанд вилояти харидорлари 15% улуш билан эгаллади. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 19 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)