Тармоқда янгиланган Maybach S650 Pullman’нинг суратлари пайдо бўлди. Автомобиль W222 оиласидаги энг узун намуна ҳисобланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Автомобиль хромланган вертикал элементли янгиланган радиатор панжарасига эга. Шунингдек, автомобиль 20 дюймли ғилдирак дискалари билан жиҳозланган.
Лимузинга 630 от кучига эга V12 битурбо двигатели ўрнатилган. Машина давлат раҳбарлари, шунингдек, қироллик оилалари вакиллари ва йирик компаниялар эгалари учун яратилган.
Изоҳ (0)