Самарқанд шаҳрида 15 март куни қор ёғди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видеохабарлар қолдирилган.
«Ўзгидромет» маркази аввалроқ 15 март куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қор аралаш ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.
2018 йилнинг марти нисбатан илиқ бошланди, бироқ ойнинг иккинчи ўн кунлиги ҳаво ҳароратининг совиши ва ёғингарчиликлар билан бошланди. Наврўз байрами арафасида ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)