Ўзбекистонда нақд хорижий валютада тўлаш тартиби ўзгарди, деб ёзади Spot. Бу Марказий банк бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 14 мартдаги қарорида кўзда тутилган.
Энди чет элдаги кўргазма ва ярмаркаларда сотилган маҳсулотлар, тадбиркорлар хорижликларга экспорт қиладиган товар ва хизматлар учун тўлов сифатида чет эл валютасини қабул қилишга рухсат берилади.
Илгари чет эл валютасини тижорат банклари кассасида қабул қилиш учун йўловчи божхона декларацияси, таъсис ва бошқа ҳужжатлар талаб қилинар эди — энди буларнинг ҳеч бирига ҳожат йўқ.
Бунгача тўлов сифатида хорижий валюта қабул қилиш мумкин бўлган жойларда (масалан, консуллик йиғимларида) АҚШ доллари, Англия фунт стерлинги, евро, Швейцария франки ва Япония иенаси кўрсатилган бўлса, энди тижорат банки ихтиёрига кўра бошқа чет эл валюталарини ҳам қабул қилиш мумкин.
Изоҳ (0)