Ўзбекистонда илк кобейжинг карталари яқин ойлар ичидаёқ пайдо бўлади, 28 та банкнинг барчасини эса 1 июнгача тизимга улаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази бош директори Аҳрор Маҳмудов маълум қилди, деб ёзади Spot.
Компания кобейжинг карталари устида сўнгги беш ойдан буён ишламоқда. Кобейжинг картаси — бу иккита тўлов тизимининг қўшма картаси. Ўзбекистонда биринчи босқичда Uzcard-Visa, Uzcard-MasterCard, Uzcard-Union Pay, шунингдек, Uzcard-Дунё каби тўрт турдаги карталарни чиқариш режалаштирилмоқда.
Ишлар якунлангач, Ўзбекистонда конверсион ёки валюта картасини очишга бошқа ҳожат қолмайди — танловга кўра у ёки бу халқаро тўлов тизимига интеграциялашган Uzcard кобейжинг картасини олиш кифоя бўлади.
Худди шу картанинг ўзи билан мамлакат ичида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин — бунинг учун 250 мингга яқин терминаллар қайта дастурланади.
Изоҳ (0)