• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ врач етишмаётганлиги маълум қилинди 

    Парламент қуйи палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳолати: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Жорий йил 16—26 февраль кунлари депутатлар ҳудудларда бўлиб, жойларда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати билан танишди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 144 тиббиёт муассасасининг фаолияти жойида ўрганилди ҳамда беморлар ва тиббиёт ходимлари билан бевосита суҳбатлар ўтказилди. Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кўтарилган 368 масаладан 189 таси жойида ҳал этилди.

    Ўрганишлар жараёнида тиббиёт ходимларини қийнаб келаётган бир неча муаммолар борлиги аниқланди. Масалан, тиббиёт ходимлари малака оширишга ва қайта тайёрлашдан ўтишга борган вақтда йўлкира ва яшаш харажатлари бўйича муаммоларга дуч келмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166-моддасида иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этишда қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек, ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилган. Бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги «Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши ҳамда асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчилар учун ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, яшаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборувчи томон ҳисобига қопланиши белгиланган.

    Депутатлар томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлилларга кўра, баъзи ҳудудларда асосий ишидан ажралган ҳолда малака ошираётган тиббиёт ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши, шунингдек, бошқа шаҳарга борганда йўлкира ва яшаш харажатлари белгиланган тартибда иш берувчи томонидан қопланиши билан боғлиқ талаблар ижроси таъминланмаётгани аниқланган.

    Мисол учун, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими мудири Баҳром Холматов 2017 йилнинг 1—28 июнь кунлари, кўп тармоқли марказий поликлиника дерматовенерологи Раҳматжон Жўраев 2017 йил 4—30 сентябрь кунлари, кардиология бўлими мудири Муҳибиллахон Умаров 2018 йил 31 январь—27 февраль кунлари Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида малака оширган. Уларнинг ойлик иш ҳақи сақланиб қолган бўлса-да, ўқиш жойига бир марталик бориш ва қайтиш ҳамда яшаш харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланмаган.

    Бундай ҳолатлар иш берувчи ва ходимлар, молия ва назорат органлари ўртасида ҳар хил талқин қилиниши ҳамда тушунмовчиликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

    Давра суҳбатида тиббиёт тизимидаги кадрлар етишмовчилиги муаммолари ва уни бартараф этишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режалари ҳақида сўз юритилди. Маълумотларга кўра, жорий йил бошида турли мутахассисликлар бўйича 7 мингдан зиёд врач етишмаслиги аниқланган.

    Айни пайтда 653 та умумий амалиёт шифокори етишмаяпти. Айниқса, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида умумий амалиёт шифокори етишмовчилиги кўрсаткичи юқори бўлиб турибди.

    15.03.2018, 09:08   Изоҳ (0)   13171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Швейцария тўқимачилик машинасозлиги» мавзусида Симпозиум бўлиб ўтди

    15.03.2018, 09:01

    Ўзбекистонда 2017 йилда энг кўп мурожаатлар Ички ишлар вазирлигига келиб тушди

    15.03.2018, 08:48

    Фото: Тошкент метрополитени схемаси юлдузли осмон кўринишида

    15.03.2018, 08:38

    Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳақидаги якуний хулосаларини маълум қилди

    15.03.2018, 08:27

    «Бишкек—Ўш» автомобиль йўли қор кўчиши туфайли ёпилди

    15.03.2018, 08:27

    Намангандаги пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

    15.03.2018, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.