2017 йил якуни бўйича вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп мурожаатлар Ички ишлар вазирлигига келиб тушди. Уларнинг сони 134 мингтани ташкил этди, дея хабар беради ЎзА.
Кейинги ўринларда Олий суд (89 минг), Бош прокуратура (86 минг), Мажбурий ижро бюроси (67 минг), банклар (66 минг), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (65 минг), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (52 минг), «Ўзбекнефтгаз» (38 минг) ва «Ўзбекэнерго» (27 минг) қайд этилди.
Мазкур мурожаатларда кўтарилган асосий масалалар уй-жой ва ер ажратиш, меҳнат ва бандлик, коммунал хўжалиги, суд-ҳуқуқ тизими, банк-молия, таълим-тарбия соҳаси, моддий ёрдам кўрсатиш ва алимент ундириш билан боғлиқ муаммолар бўлди.
Изоҳ (0)