Сеул марказий туман прокуратураси Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мён Бакни коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш иши бўйича сўроқ қилиш жараёнини якунлади. Бу ҳақда 15 март куни «Рёнхап» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Прокуратура ходимлари мамлакатнинг собиқ президентини 21 соатдан ортиқ сўроқ қилди. Ҳозирги пайтда Ли Мён Бак уйига қайтганлиги таъкидланмоқда.
Прокуратура сўроқ жараёнида президент Ли айбловларнинг катта қисмини рад этганлиги таъкидланмоқда. Шунга қарамасдан, у мамлакат президенти эканлигида маслаҳатчиларидан бири орқали миллий разведка хизматидан 100 минг долларга яқин маблағ олганлигини тан олган. Бундан ташқари, Ли Мён ўз уйини таъмирлаш учун 6 миллион долларга яқин сарфлаганлиги, бироқ бу пулларни қарзга олганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)