«Ялла» гуруҳи Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиш маросимига бағишлаб Остонада ўтказиладиган концертда чиқиш қилади. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
«Концертда Ўзбекистон ва Қозоғистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти Нормўмин Султонов, Самандар Алимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ҳам иштирок этади», — дейилади хабарда.
Гала-концерт 15 март куни «Остона опера» театрида бўлиб ўтади. Унда буюк мутафаккир Алишер Навоий ва қозоқ шоири Абай Қўнонбоев шеърлари ҳам жаранг сочади.
Концерт дастуридан Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри балет труппаси ва солистлари ижросида жаҳон классик опера ва балет намуналари ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)