Франциялик созанда Офелия Гайяр 15 февраль, пайшанба куни Париж яқинида виолончели тортиб олинганидан арз қилиб, полицияга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Гайярнинг сўзларига кўра, талончи унга пичоқ билан таҳдид қилган. Шунингдек, 1825 йилда ишланган камонча ва мобил телефонини ҳам тортиб олган.
Хабар беришларича, ўғирланган Виолончел XVIII асрда италиялик уста Франческо Гоффриллер томонидан яратилган. Унинг қиймати 1,3 миллион еврога баҳоланган.
Маълум бўлишича, Гайяр ушбу мусиқа асбобини харид қилиш учун банкдан кредит олган.
Изоҳ (0)