Ўзбекистон халқининг ихлосу-муҳаббатлари остида ўтаётган Республика Қуръон мусобақаси қизғин паллага кириб бормоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигидан хабар беришларича, бугунги кунда жойларда мусобақанинг иккинчи — вилоят босқичлари ўтказилиб, қироат моҳирлари аниқланмоқда.
«Пойтахтимизда ҳам туманларида энг яхши деб топилган ҳофизи Қуръонлар мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этади. Ғолибларни эса Республика босқичи кутмоқда», — дейилади вакиллик ахборотида.
Хабар беришларича, Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи 18—19 март кунлари пойтахтдаги «Наврўз» тантаналар саройида бўлиб ўтади. Эркаклар ўртасидаги мусобақа 18 март куни соат 9:00 да бошланса, аёллар ўртасидаги беллашув 19 март куни соат 9:00 га белгиланган.
Тошкент шаҳар вакиллигидан алоҳида қайд этишларича, мусобақага кириш бепул бўлиб, таклифнома ёки ҳужжат талаб қилинмайди.
Изоҳ (0)