Буюк Британия Россия билан олий даражадаги ҳар қандай икки томонлама муносабатларни тўхтатади, шу жумладан, мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таклиф этилишини бекор қилади. Бу ҳақда Британия бош вазири Тереза Мэй маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Россиялик собиқ ҳарбий Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ иш тафсилотларининг ошкор бўлиши Британия ҳукумати раҳбарининг бундай қарорига туртки бўлди.
Шунингдек, 23 нафар россиялик дипломат мамлакатдан чиқариб юбориладиган бўлди.
Изоҳ (0)