«Олмаота — Бишкек —Тошкент— Термиз» автомобиль йўлининг 806-871 километлари оралиғида (Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача) янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фоторадар ускуналари ўрнатилиб, синов режимида ишга туширилганди. Бу ҳақда ЎзА
хабар берди.
— Техник воситалар синовдан муваффақиятли ўтди. 16 февралдан қоидабузарликлар рўйхатга олиниб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирила бошланди, — дейди Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати катта инспектори Отажон Ўринбоев. — Ускуналар расман ишга тушгани ҳақида ОАВ орқали ҳайдовчиларни огоҳлантиришимизга қарамасдан, 16 февралдан 13 мартга қадар 29400 дан ортиқ ҳайдовчи белгиланган тезлик талабини бузган.
Улар кимлар ва қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ қоида бузган, деган саволга қуйидагича жавоб берилди.
Давлат рақами Тошкент шаҳрига тегишли бўлган автомобиль эгалари энг кўп қоида бузган: 10497 ҳолатда белгиланган тезлик талабига риоя этилмаган. 5906 қоидабузарлик билан Тошкент вилояти ҳайдовчилари 2-ўринда.
Кейинги ўринларда Самарқанд (2976), Қашқадарё (2258), Жиззах (2109), Сирдарё вилояти (2090), Сурхондарё (1084), Бухоро (695), Хоразм (430), Навоий (411), Қорақалпоғистон Республикаси (295), Фарғона (262), Андижон (226) ва Наманган (182) ҳайдовчилари қайд этилган.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ бу йўлда белгиланган тезлик талабини мунтазам бузиб, жарима тўламай келаётган ҳайдовчилар рўйхатини эълон қилди.
Изоҳ (0)