Ўзбекистондаги шароб заводларида узум ёғи ишлаб чиқариш бошланади. Бу Президентнинг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорида кўзда тутилган, деб
хабар беради Spot.
Ҳужжатда «Ўзшаробсаноат» АЖга мавжуд виночилик базасида иккиламчи маҳсулотлар, жумладан, узум ёғини чуқур қайта ишлашни жорий этиш топширилган.
Узум ёғи унинг уруғларидан олинади ва асосан косметологлар, медиклар ва қандолатчилар томонидан фойданилади. Жараён қийинлиги ва хом ашё кўп бўлмагани учун кунгабоқар ёки зайтун ёғи каби кенг тарқалмаган.
Уни ишлаб чиқариш бўйича Ўрта ер денгизи ва Жанубий Америка давлатлари етакчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)