«Ўзстандарт» агентлиги томонидан «Экспорт маҳсулоти маркировкасига қўйиладиган товар белгиси» давлат стандарти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Стандарт экспорт қилинаётган маҳсулот маркировкасида Welcome to Uzbekistan товар белгиси мажбурий қўлланиши ва Uzbekistan Travel порталига ҳавола берилишини кўзда тутади.
Белги қўйиладиган юза маҳсулотдан фойдаланиш муддати давомида белгининг аниқ-тиниқ кўриниб туришини таъминлаши лозим.
Стандарт хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга тегишли. У экспорт учун тайёрланган товар ҳақида яққол тасаввур беради.
Изоҳ (0)