Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бир ярим тонналик бешбармоқ тайёрланди, деб хабар беради «Nur.kz».
Акция ташкилотчилари ушбу ҳаракат Гиннеснинг рекордлар китобига киритилишига умид қилмоқда.
Бундай кўп миқдордаги бешбармоқни тайёрлаш учун 9 та от сўйилди. Таом ҳар бирининг сиғими 150 литр бўлган 12 та қозонда тайёрланди. Ошпазлар барча санитария нормаларига амал қилди, шунингдек рекорднинг қайд этиш учун жараён видеога олинди.
Акция 5 март куни нишонланадиган қалпоқ кунига атаб уюштирилди.
Ташкилотчилар 8 март куни Гиннеснинг рекордлар китоби вакилларидан Қирғизистон рекордининг биринчи туридан муваффақиятли ўтгани ҳақида жавоб олди.
Эндиликда ошпазлар иккинчи турда иштирок этиш учун ҳужжат тайёрламоқда. Ундан сўнг эса натижалар эълон қилинади.
Тайёрланган бешбармоқ жараёнини кузатиш учун ташриф буюрганларга, шунингдек меҳрибонлик уйларига тарқатилди.
Изоҳ (0)