Бангладешнинг US-Bangla хусусий авиакомпаниясига тегишли самолёт 12 март куни Трибхуван номидаги Катманду халқаро аэропорти яқинида ҳалокатга учради, деб хабар беради «РИА Новости».
Қайд этилишича, самолёт вақтда учиш-қўниш йўлагига яқинлашган ва аэропорт шарқидаги футбол майдонига қулаган.
Самолёт қулаганидан сўнг ёна бошлаган.
Катманду шаҳри маъмурияти авиаҳалокат оқибатида қурбонлар борлигини тахмин қилмоқда, бироқ бу ҳақда расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)