Хитойнинг Сичуань провинциясида жойлашган Батайшан ландшафт тоғ боғида денгиз сатҳидан 1980 метр баландликда пиёдаларга мўлжалланган шишали кўприк фойдаланишга топширилди. Мазкур кўприк мамлакат ҳудудидаги энг баландда жойлашган шу турдаги кўприкка айланди, деб хабар берди «ТАСС».
Хитой марказий телеканалининг маълум қилишича, кўприк ердан 186 метр баландликда (66 қаватли осмонўпар бино баландлигидек) жойлашган. Унинг узунлиги 198 метрни ташкил этади: кўприк эни 2,5 метрли шаффоф шишадан ишланган.
Қурилиш ишлари жорий йилнинг февралида якунланган эди, бироқ бир ой давомида констуркция синовдан ўтказилди. Оммага эса 10—11 март кунлари очилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,58 миллион долларга тенг.
Хитойдаги энг узун шишали кўприк 2017 йилнинг 24 декабрида Хэбэй провинциясида очилган эди. Унинг узунлиги 488 метрга, эни эса салкам 2 метрга тенг. У Пиншон уездидаги Хунягу қишлоғида иккита тоғ чўққисини туташтиради. Кўприк водий узра 218 метр баландликда жойлашган
Изоҳ (0)