Самарқандда жорий йилда 106 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилади. Бу халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланган «Самарқанд вилояти мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси»да белгиланган, деб хабар беради ЎзА.
Шунингдек, 112 та мавжуд бинода давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат MTM ташкил этилади. 15 та уй боғчаси фаолияти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, инвестиция дастури бўйича 10 та янги давлат MTM қуриш, 50 та муассасани реконструкция қилиш, 7 тасини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)