Тошкент кўчалари бўйлаб йирик дарахтларни бир жойдан иккинчисига кўчириб ўтказишга мўлжалланган машинанинг ҳаракатланаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди, деб хабар беради «MyTashkent.uz».
«Тошкентда дарахтларни кўчириб ўтказадиган машина пайдо бўлди», — деб ёзади Facebook ижтимоий тармоғининг Алла Гажева исмли фойдаланувчиси.
«Унинг қандай ишлашини кўрсак яхши бўларди… Афсуски, мансабдор шахслар керак бўлган вақтда уни ҳам чиқармайди, кераксиз пайтда эса…», — дея изоҳ қолдиради Евгений Скляревский исмли фуқаро.
Изоҳ (0)