Эрон ҳукуматининг маълум қилишича, ўтказилган қидирув ишлари натижасида мамлакат ғарбида ҳалокатга учраган Başaran Holding турк компаниясига тегишли самолётнинг «қора қути»си топилган. Бу ҳақда IRNA агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Топилган «қора қути» текширув ишларини давом эттириш учун турк ҳукуматига топширилади.
Тахминларга кўра, Туркия вакиллари яқин соатлар ичида мазкур масала юзасидан Эронга етиб келади.
Эсалатиб ўтамиз, Эронда қулаган Туркия хусусий самолёти бортида таниқли турк тадбиркори Ҳусайн Башараннинг қизи ва унинг 7 нафар дугонаси бўлган.
Изоҳ (0)