Германиянинг Бенсхайм шаҳрида (Гессен ери) 10 март, шанба куни енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бенсхаймда самолёт қулади. Икки киши ҳалок бўлди», — дейилади маъмуриятнинг Facebook’даги саҳифасида.
Шунингдек, фалокат жойидан фотолар ҳам эълон қилинган бўлиб, унда қизил рангдаги кичик самолёт акс эттирилган.
Ҳодиса жойида ўт ўчириш хизмати ва полициянинг 25 нафар ходими ишламоқда.
Изоҳ (0)