Афғонистон ғарбидаги Фараҳ вилоятида жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида афғон хавфсизлик кучларининг 20 дан зиёд ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Вилоят кенгаши раҳбари Фарид Бахтоварнинг сўзларига кўра, жангарилар Балабулук туманидаги хавфсизлик кучлари постига ҳужум қилган. Ҳодиса оқибатида 18 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган, уч нафари ўғирлаб кетилган.
Вилоят маъмурий маркази — Фараҳ шаҳрида радикал кайфиятдаги «Толибон» ҳаракати жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида яна олти нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)