Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Федерика Могерини Донбассдаги ихтилофдан сўнг Россия билан ҳамкорлик кескин қисқарганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Олдин Россия Евроиттифоқнинг стратегик ҳамкори эди, ҳозир ундай эмас», — деди Могерини.
Унинг сўзларига қараганда, Евроиттифоқ ва Россия ўртасидаги муносабатлар илиқлашишининг асосий шарти Минск келишувларининг бажарилишидир.
Изоҳ (0)